group-telegram.com/shamsinurijodi/19374
Last Update:
#МЕНГА_КЕРАКСАН:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
85-қисм
Ноза Рустамни илтимосини ўйлаб кўриб ҳали бир қарорга кела олгани йўқ. Бу жиддий масала эди.
- Рустам ака ёмон инсонга ўхшамайди. Чинданам ҳозир у ёрдамга муҳтож.
- Нимамар деяпсан?
Ноза ёнига келиб ўтирган Беҳрузни сезмай қолди.
-Шунчаки.
- Рустам дегандек бўлдингми?
- Ҳа Рустам ака ҳамкорлик қилайлик деди.
- Менга у сени ёнингда камроқ юрса маъқул. Кўп ўралишиб юрма.
- Ахир устозингизку, кейин у оилали бўлса.
Беҳруз Нозани ўзига яқин тортмоқчи эди, қиз сезиб ўзини ортга олди.
- Меники бўлган фақат меники бўлиб қолиши керак.
- Меники нисбати, буюмларга қўлланилади. Инсонларга эмас.
- Адашдинг, сенга ҳам шу нисбатни қўллаймиз.
- Афсус мен буюм эмасман.
-Аммо меникисан .
Иккиси ҳам бир-бирини кўзига термулиб қолишди. Кейин Ноза дарровда ўзини қўлга олди.
- Беҳруз ака мен бир жойга бориб келсам майлими?
- Қаерга?
- Дадамни кузатгани. Холам хафа, у киши мен учун ўзини қурбон қилиб дадамга, яъни поччасига турмушга чиққан. Ҳозир эса қийин аҳволда.
- Нима муаммо?
- Дадам ўзига... Янги топибди... Шекилли.
Ноза шу гапларни зўрға айтди.
- Кап катта одам бўлса. Нима қиласан сен аралашиб?
- Ўша ойимчани адабини бериб, оёғини тийиб келаман. Қанақадир Гулями, бир бало экан номи.
- Сен бунақа ишларга аралашма, сенга ярашмайди.
- Холамни эзилишига жим қараб туролмайман. Йўқ деманг.
- Ўзим олиб бориб келайми?
- Мен уларни бирга кўрган ҳолатимни сиз билан бўлишолмайман.
Ноза ҳақиқатни айтди.
-Хўп унда ўзинг биласан.
***
Комил уйига бориб , ишхонасига ўтди. Қайтишда эса ресторанга кириб шўрва олди.
- Бу ёшиям бутунлай даҳмаза эканда. Ўзини йиғиштириб юрмай, қанча пулимни йўқотдим буни деб. Тезроқ анави латтасига тегиб кетарди, тинчирдим .
Комил ўзига гапирганча машинасига ўтирди. Ишхонасидан чиққан вақтида ортидан эргашган таксидаги қизини пайқамади, ҳатто.
Машинасини бемалол ҳайдаганча Гуляни уйидан сал берироқда тўхтади. Кейин ўғри мушукдек атрофни кузатиб, тез юрганча баланд қаватли уй йўлагига кириб кетди.
Давоми бор...
https://www.group-telegram.com/us/shamsinurijodi.com
BY ШАМСИНУР ижоди

Share with your friend now:
group-telegram.com/shamsinurijodi/19374