group-telegram.com/uzpharmcontrol/3127
Create:
Last Update:
Last Update:
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази юртимизда тиббий мақсадларда қўлланиладиган ўлчаш воситаларининг метрологик текширувини ўтказиш бўйича ваколатли ишчи орган ҳисобланиб, унинг таркибидаги Қиёслаш лабораторияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги метрология хизмати этиб қайта ташкил этилган.
Мазкур хизмат томонидан шу кунларда “AKFA Medline” кўп тармоқли тиббий марказидаги тиббий техникалар даврий синовлардан ўтказилиб, уларнинг метрологик назорати амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, ССВнинг 2024 йил 7 октябрдаги 313-сонли буйруғига асосан, метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синов воситаларининг рўйхатига мувофиқ, ўрнатилган тартибда метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши таъқиқланади.
(+99871) 203-01-01 (ички 2240 — 2241)
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube