group-telegram.com/usanboyeva/15268
Last Update:
#қасд
201-қисм
- Қаёққа боряпсиз? – деди аёли. Аёл кўнглли сезувчан, негадир безовта эди у.
- Бошқа уйда “ремонт” бошлаймиз. “Обой” танлагани боряпман.
- Шунақа кийиниб борасизми? Оддий футболка кийиб кетардингиз-ку.
Норбек эгнига бир қараб олди:
- Шу кўйлагимни кийгим келди. Семиряпман, ҳадемай кичкина бўлади. Кийиб қолай. Бўпти, кетдим бошимни қотирма.
Норбек таксида чоғида Саъдияга қўнғироқ қилди. Юраги бирам тез урди, бирам тез урди. Таксидаги ҳамма эшитди-ёв!
- Яхшимисан? – деди бирдан мақсадга кўчиб. - Мен шаҳарга иш билан тушгандим. Уканг ётган касалхонани айтсанг, кўриб ўтардим.
У атай Саъдиянинг ҳам, Латифнинг ҳам исмини тилга олмади. Қиз ҳам тихирлик қилмай бирдан шифохона манзилини айтди.
- Илҳом ҳақ экан. Мени кутиб ўтирибди. “Келиб овора бўлма”, ҳам демади, - деди Норбек юраги тошиб. – Ишқилиб, ҳаяжонланиб ўзимни йўқотиб қўймай.
💫
Саъдия Норбек телефон қилган чоғда мулоҳаза қилиб ўтирадиган аҳволда эмасди. Укасининг нонуштани бераётганди. Тағин ҳали Акром Зуфаровичнинг ёнига ўтиши керак.
- Саида, акангга яна ўзинг қараб турасан, мен Акром Зуфаровичинг ёнинг бориб келаман.
- Хўп, кеча келиб кетган одамми? Шу ернинг раҳбари.
- Ҳа, сизга таклифим бор деди. Нима деркан, деб ўйланиб қолдим...
- Акамни бошқа палатага кўчирадими?
- Бўлиши мумкин. Балки янги даво усулини таклиф қилар... – деди Саъдия.
- Бориб келинг-чи, биламиз-да...
Шу билан Саъдия шошиб чиқиб кетди. Акром Зуфаровичнинг офисига у икки кун аввал боргани учун яхши билардию Клиника билан офиснинг оралиғи у қадар узоқ эмас. Икки бекат йўл. Офис эса ўта замонавий ва чиройли. Ўтган гал келганида ҳам Саъдиянинг ҳаваси келганди. Секин кириб бораркан, ҳозир ҳам атрофга зўр иштиёқ билан қаради.
Саъдия Акром Зуфаровичнинг эшигига яқинлашганида ҳурмат юзасидан қўнғироқ қилди:
- Ассалому алайкум, мен келдим.
Зум ўтмай, улкан ва салобатли эшик очилиб эркакнинг табассум ёйилган чеҳраси кўринди:
- Ие, келинг гўзал қиз. Киринг.
Реакция - бу сизнинг асарга меҳрингиз. Меҳрингизни кўрсатинг!❤️
Давоми бор
@usanboyeva
BY Nargiza USANBOYEVA
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/usanboyeva/15268