group-telegram.com/usanboyeva/15279
Last Update:
#қасд
202-қисм
Саъдия унинг муносабатидан бироз ҳижолат бўлди. Оҳиста хонасига қадам қўяркан, негадир кўнгли хиралашгандек бўлди. Сабаби, хонада атай у келишига ҳозирлик кўрилгани сезилиб турарди: гулдонда қиммат голлад атиргули, стол устида шоколад ва салқин ичимликлар... Хона бошини айлантирадиган даражада ёқимли ҳид билан тўйинтирилганди.
- Ўтиринг, Саъдияхон.
- Раҳмат, - деди Саъдия курисига енгилгина ўтираркан.
- Шу десангиз котибам йўқ. Шунинг учун сизни қаҳва билан меҳмон қила олмайман.
- Шарт эмас, - табассум қилди қиз.
- Нима ичасиз? Муздеккина ичимлар бор.
- Ҳеч нарса керак эмас, шошиб турибман, - деди Саъдия ўзини ноқулай ҳис қилаётганини билдириш учун.
- Унда менам мақсадга ўта қолай, - деди Акром Зуфарович. - Кўриб турибсиз, менинг котибам йўқ. Агар истасангиз бирга ишласак дегандим. Иш у қадар қийин эмас.
- Мени ишга таклиф қиляпсизми? Мен... ўқишимни битирмаганман, диплом олмаганман.
- Котибалик учун диплом шарт эмас. Ҳамкорлар, танишлар келганида кофе, чой бериб турсангиз, кейин мен айтган одамларга телефон қилиб вазифаларни етказиб турсангиз бўлди.
- Маоши қанча?
- Сизни хафа қилмайман. Ҳозир сизга пул кераклигини биламан-ку.
Саъдия ўйлаб ўтирмай рози бўлди.
💫
Мадина бир кун аввал манзилни билиб кетгани учун клиникани топиб келишга қийналмади. Бугун нима бўлса ҳам Латиф акасини кўриб кетмаса бўлмайди. Кўрмаганига бир ойдан ошиб кетди. Соғиниб кетди, ахир. Ишқилиб, эшк олдида мураббий бўлмасин.
Қиз чўчибгина кириш эшигига яқинлашди. Ҳарқалай, эшик ёнида ҳеч ким йўқ экан.
У узун каридорга оҳиста қадам қўяркан, юраги қинидан чиққудек ураётганини ҳис қилди.
“Латиф акам мен кўриб қотиб қолса керак, - ўйлади қиз ичида. - “Шу пайтгача мураббий ёнингизга киргани қўймади”, десам, “Мураббий умрида севмаган бўлса, нимани ҳам тушунарди”, деса керак.
У ўғри мушукдек секингина палаталарга мўралаб кетаётганида бир ҳамшира чиқиб қолди. Мадина унинг чиқариб юборишидан жуда қўрқди. Ялинчоқ овозда сўради:
- Кечирасиз, Латиф Искандаров қайси хонада ётибди, илтимос кўриб чиқай...
- Латиф Искандаров? – ўйланди ҳамшира. – Унақа бемор йўқ.
Давоми бор
@usanboyeva
BY Nargiza USANBOYEVA
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/usanboyeva/15279