group-telegram.com/usanboyeva/15280
Last Update:
#қасд
203-қисм
- Мен... адашиб бошқа клиникага келдимми? – Ҳайрон бўлади Мадина. Кейин бирдан калласи ишлаб кетди: - Абдулатиф! Абдулатиф Искандаров!
- Ҳа-а-а, шундай демайсизми? – деди ҳамшира. Кейин қўл билан кўрсатаркан деди: - Тўрдаги биринчи хона. Ўнг томондаги.
Мадина шошиб бормоқчи бўлди-ю, шартта тўхтади:
- Айтганча... ойна қайси хонада бор. Менга ойна керак.
- Ўша хонада бор.
- Ўша хонага боргунимча киришим керак.
- Унда юринг, ҳамширалар хонасига.
Мадина ҳамширага эргашди.
💫
Опаси кетганидан кейин Саида олма ва сабзини шарбатчиқаргичдан ўтказиб, акасига бир стакан шарбат ичирди. Сўнг қўл-оёқларини, елкаларини уқалаб қўйди. Бир сидра яна нам латта билан хонанинг чангини артиб, деразани очиб, ҳаво алшмаштирди. Кўнгли хотиржам бўлгач, палаталари ичида жойлашган душга кириб, ювиниб чиқишни режа қилди. Югуриб дўконга чиқиб келди.
- Акамнинг қорни тўқ, уқаладим, уколларини олди, - деди ўзига ўзи ҳозиргина дўкондан олиб келгани шампунни кўздан кечираркан. - Демак, опам келгунича бемалол кириб чиқсам, бўлади.
Саида сочиғини олиб душ томон юраркан, акасига яна бир қараб қўйди. Абдулатиф бир нуқтага маънисиз тикилганча жим ётарди.
- Акажон, сиз тўполон қилмай ётиб туринг, мен ювиниб чиқаман, - қиз шундай дея акасининг ёнига келиб, юзидан ўпди.
Кейин душга кириб кетди.
💫
Саъдия ичида Акром Зуфаровичдан жуда миннатдор бўлди. Қанчалар яхши одамлар бор! Унинг пулга муҳтожлигини билиб, ишга таклиф қилганини-чи?
- Эртадан иш бошлайдиган бўлдим. Тўрт миллион ойлик бераман, кейин яна ошираман, деди , - ўзига ўзи хурсанд бўлиб гапирди Саъдия. – Тўрт миллион пул ҳам ёмон эмас. Йўл кирамизни, озиқ-овқатимизни кўтаради. Мураббийга оғирлигимиз тушмайди.
Саъдия юзидан мамнуният балқиб, клиника ҳовлисига кирган ҳам эдики, Норбек қарши олди:
- Энди қабулхонага бормоқчи эдим, сени кўриб қолдим.
- Ие, Норбек қалайсан? – деди Саъдия кайфияти яхшилиги учун кулиб.
- Яхшиман, ўзинг яхшими? Латиф яхшими?
- Шукр, яхшимиз, - деди Саъдия. – Овора бўлибсан.
Давоми бор
@usanboyeva
BY Nargiza USANBOYEVA
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/usanboyeva/15280