group-telegram.com/parkent_tongi/22913
Last Update:
#Диққат_тарқатинг
Жорий йилнинг 9 май куни “Гулбоғ” марказий ўйингоҳида кураш ва белбоғли кураш спорт тури бўйича 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан анъанавий Республика очиқ турнири бўлиб ўтади.
Миллий ўйинларни янада кенг тарғиб қилиш, аҳоли, айниқса ёшларимиз ўртасида қадимий халқ ўйинларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур турнирнинг саралаш босқичи 9 май куни кундузги 09:00 да бошланади.
Кеч соат 17:00 да эса турнирнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.
Ушбу мусобақаларнинг баҳсларида иштирок этиш истагида бўлган полвонлар, ёш ҳаваскор спортчилар қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилиши мумкин.
Қадрли Паркент тумани аҳолиси!
Юртимизнинг турли ҳудудлари ҳамда қўшни давлатларининг номдор полвонлари иштирок этадиган мусобақаларда Паркент тумани полвонларини қўллаб-қувватлаш учун “Гулбоғ” марказий ўйингоҳига албатта келинг!