group-telegram.com/zbekatova/14188
Last Update:
Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлиги янада мустаҳкамланади
Давлатимиз раҳбарининг Озарбайжонда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммитидаги нутқи — бугунги мураккаб геосиёсий шароитда туркий давлатларнинг бирдамлиги ва ўзаро ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим стратегик дастур бўлди.
Давлатимиз раҳбари адолатли дунё тартиботини шакллантириш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида Туркий мамлакатларнинг ягона позицияси муҳим эканини алоҳида таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг конструктив ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳам мамлакатимиз ташқи сиёсатининг асосий йўналишига тўлиқ мос келади.
Президентимиз таклиф этган янги ташаббуслар — бу фақат иқтисодий эмас, балки сиёсий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлайдиган амалий механизмлардир.
Хусусан, Туркий давлатлар ташқи ишлар вазирлари ва махсус хизматлар раҳбарларининг мунтазам учрашувларини йўлга қўйиш таклифи минтақавий хавфсизлик ва ишонч муҳитини кучайтириш учун жуда долзарб.
Иқтисодий соҳада Президентимиз томонидан билдирилган ғоялар — яъни “Янги иқтисодий имкониятлар макони”ни яратиш, Туркий инвестиция жамғармаси ва Саноат альянсини ташкил этиш, “яшил энергетика” ва “яшил йўлаклар” тизимини жорий қилиш-мамлакатларимиз иқтисодиётини интеграция қилишда янги босқич бўлади.
Айнан шундай амалий ташаббуслар орқали бизнинг ташкилотимиз қисқа вақт ичида жадал ривожланаётган халқаро тузилмалар қаторига кирди.
Бугунги кунда Туркий давлатлар ўртасида 35 дан зиёд йўналишда ҳамкорлик амалга оширилаётгани, ўзаро савдо ҳажми йил сайин ортиб бораётгани — бунинг яққол далилидир.
Президентимиз таклиф этган “Абадий дўстлик ва қардошлик тўғрисидаги битим” эса — туркий халқларни сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан янада яқинлаштирадиган муҳим сиёсий ҳужжат бўлади.
Шунингдек, “2030 йилгача бўлган ривожланиш стратегияси” ва “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ташаббуси ташкилотнинг келгуси йўналишларини аниқ белгилаб бериши билан аҳамиятлидир.
Хулоса қилиб айтганда, Президентимиз нутқи — бу фақат саммитдаги баёнот эмас, балки бутун Туркий дунё учун амалий ҳаракатлар дастуридир.
Ушбу ташаббуслар орқали Ўзбекистон ўзининг принципиал позициясини яна бир бор намоён этди:
яъни, ҳамжиҳатлик, барқарорлик ва иқтисодий тараққиёт фақат ўзаро ишонч ва амалий ҳамкорлик орқали таъминланади.
Зумрад Бекатова,
Олий Мажлис Сенатининг
Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш
қўмитаси аъзоси
BY Бекатова Зумрад Рахимбаевна
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/zbekatova/14188
