group-telegram.com/shamsinurijodi/12443
Last Update:
#ТЕЛБА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
20-қисм
Моҳизар ортиқ гапирмади. Деразадан йўлни кузатган кўйи жим кетди. Аммо хазонрезгиларни кўргач беихтиёр шеър айтишга тушди.
Кетгин!
Майинлашди негадир осмон.
Ўсишдан тўхтади
Дарахт овора.
Чорбоғлар бир қўрқинч сезгида ҳайрон.
Дунё бечорадир. Дунё бечора!
Воҳ, жонга етишди бир совуқ эпкин,
Юракнинг қаърида йиғлади турна...
Менга қарамагин.
Кета қол.
Кетгин.
Бугун кузак келар... Бу боғда турма.
Усмон Азим
Зарифа опасини гапларини эшитиб ўзини зўрға кулгудан тийди. Моҳизар доим ғалати шеърлар айтади. Зарифа эса бунга тушунмайди. Ҳозир ҳам ўзга тилда айтилди шеърлар. Манзилга етиб боришгунча Зарифа неча бор ухлаб турди. Аммо Моҳизар бир хилда кетиб борарди. Зарифа эса бу жиннини олиб кетиб тўғри қиляпманми дея ўзига савол бериб қўярди.
💦💦💦
Чойхонада йигитлар гурунгни қизитишарди. Ҳар ким ўзи билган воқеалардан сўзлаб берар , Зарифни ҳаёллари тарқоқ эди.
-Ҳа ошна, не бўлди ҳолинг паришон?
-Яхшиман.
-Сен мени алдадингда ўзингча, мения... Кимсан Асланния?
-Рост жойида ҳаммаси.
-Унда гапга қўшил, ҳудди бу ерда эмасдексан.
-Йигитлар, руҳий ҳасталарда ор номус бўладими?
Йиғилганлар Зарифга ажабланиб қаради.
-Шуям савол бўлдию... -Аслан кулди . Мирза эса Зарифни шамасини тушунди.
-Зариф анави...
-Мирза ўзим айтаман. Аввал саволимга жавоб олай
-Руҳий ҳастаям турлича бўлади. Бу вазиятга қараб
Давоми бор...
https://www.group-telegram.com/sg/shamsinurijodi.com
BY ШАМСИНУР ижоди

Share with your friend now:
group-telegram.com/shamsinurijodi/12443