Telegram Group Search
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 4 Октябрь шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
#сийрат

📹 Исро ва меърож (22-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 5 Октябрь якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Офият сўранг
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 6 Октябрь душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Ўзганинг ҳаққидан сақланинг
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАККАДА ҲАРАМ ИМОМИГА МЕҲМОНХОНАДАН ИҚТИДО ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

1878-САВОЛ: Биз уч тўрт киши бир фирма орқали умрага бормоқчимиз. Уларнинг Маккадаги меҳмонхонаси ҳарамнинг ёнида экан. Шунга шерикларим меҳмонхона масжидидан иқтидо қилсак бўларкан, баъзи намозларда шундай қилиб намоз ўқиймиз, дейишмоқда. Бу гап қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон ҳар бир ибодатда, хусусан, ҳаж ва умра масаласида илмли инсонга мурожаат қилиши кўп муаммолардан қутилиб қолишга сабаб бўлади. Илмсиз равишда фатво бериш инсонни гуноҳга олиб боради. Масжид ичидаги имомга ташқаридан туриб иқтидо қилишда бир қанча шартлар бор. Шулардан бири иқтидо қилувчи билан масжид ўртасида одамлар ёки уловлар юрадиган йўл, кема сузадиган дарё бўлса, иқтидоси дуруст бўлмайди ва шу ҳолда намоз ўқиган бўлса, қайта ўқиб олиши лозим бўлади. Бунга далил Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: Муқтадий билан имомнинг орасида дарё, йўл ёки аёллар сафи бўлса, (улар) имомга эргашган ҳисобланмайдилар, деган ҳадисларидир.
Шунга биноан агар меҳмонхона билан масжид орасида одамлар ўтадиган йўл бўлса ҳам, масжид ташқаридаги сафлар чўзилиб, меҳмонхона остонасигача келган бўлса, иқтидо дуруст бўлади. Агар сафлар у ергача етиб бормаган бўлса, иқтидо ножоиз ҳисобланади. Бу ҳолатда зиёратчи масжидул ҳарамга чиқиб имом билан ўқиши, чиқолмаса, ёлғиз ёки ўша ердагилар билан бирга жамоат бўлиб ўқиши мумкин.
Мусулмон инсон улкан ажру савобга эришиш мақсадида икки муқаддас масжидга бориб, меҳмонхонадан чиқмаслик айб ҳисобланади. Бу худди тижорат мақсадида бошқа шаҳарга бориб, ҳеч нарса харид қилмай келган савдогарга ўхшайди. Шунинг учун умра ёки ҳаж қилиш, муборак жойлардаги улуғ ажру савобларни қўлга киритиш учун йўлга отланган одам энг биринчи навбатда беш вақт намозни ҳарамда ўқишга ҳаракат қилмоғи лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭРКАКЛАР БИЛАГУЗУК ВА УЗУК ТАҚИШИ
#ҳалол_ҳаром

1879-САВОЛ: Титан металидан узук ва браслетларни эркак киши қўлига тақса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизга кўра, эркак кишига кумуш узукдан бошқа ҳар қандай тақинчоқ, жумладан билагузук (браслет) тақиш жоиз эмас. Шу сабабли, титан ёки бошқа металлдан ясалган билагузук тақиш эркаклар учун мумкин эмас. Узукка келадиган бўлсак, эркакларга фақатгина кумуш узук тақишга рухсат этилган. Бошқа барча металлардан, шу жумладан титандан ясалган узукларни тақиш макруҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#сажда

📹 Сажда вақтида дуо қилса бўладими?
🎙 Саиджамол домла Масайитов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Исломшунослик фанлари бўйича PhD


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 7 Октябрь сешанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЕНГИЛ НАЖОСАТ СУВГА ТУШСА

1880-САВОЛ: Нажосатлар оғир ва енгил нажосатга бўлинишини биламиз. Кийим ёки баданга теккан енгил нажосат тўртдан биридан кам бўлса, авф қилинади. Сувда ҳам шу ҳукм амал қиладими? Яъни енгил нажосат сувга тушганда енгиллик борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Суюқ нарсалардан бошқа нарсаларга, масалан кийим ва бадан кабиларга енгил нажосат тегса ва ўша нарсанинг тўртдан биридан кам миқдорда бўлса, афв қилинади. Намоздан аввал билиб қолса, уни ювиб ташлайди, мабодо билмай намоз ўқиб қўйган бўлса, намозини қайта ўқимайди.
Аммо сув каби суюқликларда бу ҳукм амал қилмайди. Уларга қанча миқдорда бўлса ҳам енгил ёки оғир нажосат тушиши билан нажосатга айланади. Аммо суюқликка енгил нажосат тушган ҳолатда у ҳам енгил нажосатга айланиб қолади. Дейлик, бир челак сувга кам миқдорда сигирнинг сийдиги тушди. Сув енгил нажосатга айланиб қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИККИ ВИЛОЯТДА УЙИ БОР ОДАМ НАМОЗЛАРНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙДИ?

1881-САВОЛ: Мен асли водийликман. Ҳозир Тошкентда ишлайман. Ишим яхши, умримнинг охиригача Тошкентда ишлайман. Тошкентдан уй сотиб олганман. Водийда ҳам уйим бор. Мен Тошкентда намозни тўлиқ ўқийманми. Водийдачи? Шулар ҳақида батафсил маълумот берсангизлар?

💬 Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши туғилиб ўсган жойи (ватани аслийси)дан оиласи билан бошқа жойга умрининг охиригача яшаш мақсадида кўчиб кетса, янги жой ватани аслийга айланади. Табиийки у ерда муқим бўлиб, намозни тўлиқ ўқийди. Сиз ҳам мана шундай ниятда келгансиз. Шунга кўра сиз учун Тошкент шаҳри ватани аслийга айланади. Водийда ҳам уйингиз ёки кўчмас мулкингиз қолган бўлса, у ер ҳам аслий ватанлигича қолади. Демак, сиз Тошкентда ҳам, водийдаги уйингизда ҳам намозларни тўлиқ ўқийсиз. Иккисининг орасидаги йўлларда қаср қиласиз.
Киши оиласи ва нарсалари билан бошқа шаҳарга кўчганда аввалги ватанида ҳовли-жойлари қолса, у ер ватани аслий бўлиб қолаверади. Лекин кўчгандан кейин туғилиб ўсган жойида уй-жойи ёки оиласи қолмаса, у ер ватани аслийликдан чиқади. Шунинг учун у ерга ўн беш кундан кам муддатга борганда намозларини қаср қилиб ўқийди (“Муҳити Бурҳоний” ва “Лубоб” китоблари асосида). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#маҳр

📹 Эр маҳр беришдан бош тортса..?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 8 Октябрь чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Ҳақиқий муаллим эдилар
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАМОЗДАН КЕЙИН ИМОМНИНГ ЖАМОАТГА ЮЗЛАНИШИ
#намоз

1882-САВОЛ: Имом намоздан кейин баъзида чап томони билан, баъзида ўнг томони билан жамоатга қараб ўтиради. Аслида қайси бири тўғри?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом намоздан кейин истаса, чап томони билан, истаса, ўнг томони билан жамоатга юзланиб ўтириши мумкин. Агар имомнинг орқасида намоз ўқимаётган киши бўлмаса, жамоатга тўғри қараб ўтириши ҳам мумкин. Булар орасида жамоатга ўнг томони билан қараб ўтириш афзалдир. Чунки имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадисда Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида намоз ўқиганимизда, у зот юзлари билан биз томонга қарашлари учун ўнг томонларида туришни яхши кўрар эдик”, деганлар.
Демак, имомнинг намоздан кейин жамоатга қараб ўтиришида кенгчилик бор экан. Шунинг учун бизнинг имомимиз хато ўтирибди, деган тушунчада бўлмаслик лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ВИТР НАМОЗИНИНГ ИККИНЧИ РАКАТИДА ЎТИРИШГА ДАЛИЛ БОРМИ?

1883-САВОЛ: Бир жойда қуйидаги ҳадисни кўриб қолдим: Ато раҳимаҳуллоҳ дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч ракат (витр намозини) ўқир эдилар, уларнинг орасида ўтирмас эдилар ва ташаҳҳудни ҳам охирги ракатда ўқир эдилар.
Шу ҳадисни тушунтириб берсангиз, чунки бу ҳадисга кўра витрнинг иккинчи ракатида ташаҳҳуд учун ўтириш керак эмас деган маъно чиқмоқда?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазкур ҳадис сиз кўрган ўринда нотўғри таржима қилинган, чунки мазкур ҳадисда ҳазрати Ато розияллоҳу анҳунинг амаллари нақл қилинган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмас.
Бу ҳадиснинг тўғри таржимаси қуйидагича:
Ато раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: у (Ато) уч ракат (витр намозини) ўқир, уларнинг орасида (яъни икки ракатдан кейин) ўтирмас ва ташаҳҳудни фақат витрнинг охирги ракатида ўқир эдилар.
Агар Ато раҳимаҳуллоҳнинг ҳадисларидаги иккинчи ракатда ўтирмасликдан мурод умуман ўтирмаслик бўлса, у ҳолда бу ҳадис бошқа тобеинлар ва саҳобаи киромларнинг ҳадисларига зид бўлади. Бу ҳолатда саҳобаи киромларнинг ҳадисларига амал қилинади, чунки ҳазрати Ато розияллоҳу анҳу тобеиндир. Саҳоба ва тобеиннинг амаллари ўртасида ихтилоф бўлса, саҳобанинг амали устун қўйилади.
Қолаверса, улуғ муҳаддис имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган узун ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳар икки ракатда аттаҳиёт бор” , деганлар. Мазкур ҳадиси шарифда витр намози истисно қилинмаган. Демак, ҳар қандай намознинг, шу жумладан, витр намозининг иккинчи ракатида қаъдага ўтирилади ва ташаҳҳуд ўқилади.
Бошқа бир ҳадисда витр намози шом намозига ўхшаши айтилган. Бундан маълум бўладики, витрнинг иккинчи ракатида ҳам ташаҳҳуд учун ўтириш вожиб бўлади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#таомланиш

📹 Икки қўл билан овқатланиш мумкинми?
🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 9 Октябрь пайшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
2025/10/09 00:29:49
Back to Top
HTML Embed Code: