Telegram Group & Telegram Channel
❗️ССВ: “Тез ёрдам”нинг ҳудудий филиалларида ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилди

🏥 Тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар натижасини одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўрганда ҳис қилади. Шу боис юртимизда ушбу ҳаётий муҳим соҳанинг моддий-техник базасини яхшилаш, беморларга халқаро андозаларга мос тез тиббий ёрдам кўрсатиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.

📌 Жумладан:

🚑 бундан 6-7 йил аввал мамлакатимиз тез тиббий ёрдам тизимида 1868 та автомашина бор эди. 2023 йилнинг айни даврига келиб эса “103” хизматида 2960 та автомобиль аҳолига сифатли тез тиббий хизмат кўрсатяпти.

🖇 Замонавий реанимобиллар сони 578 тага етди. Махсус автомашиналар парки 60-70 фоизга янгиланди;

👩🏻‍⚕️2016 йилда мамлакатда 1648 та тез ёрдам бригадаси фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 2762 тани ташкил этмоқда;

🏘 “103” хизматига чақирув бўлганда манзилга етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқадан 8-12 дақиқагача қисқарди;

💊 дори турлари 20 тадан 45 тагача оширилди;

🛏 ҳудудларда 39 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди. Натижада туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят марказларидаги тиббиёт муассасаларига мурожаатлари сони кескин камайди.

📍Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда ушбу йўналишни янада ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор қаратилмоқда.

📋 Хусусан, Президентимиз 2022 йил 16 июнда “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унда соҳада тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланди.

Унга кўра, Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиали тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида ташкил этилди.

☎️ Марказнинг ҳудудий филиалларида – ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилди.

💻 Тошкент шаҳар, Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоят филиалларида чақириқлар электрон автоматлаштирилган тизими орқали жорий қилинди. Қолган филиалларда ушбу тизим йўлга қўйилиши давом этмоқда.

📌 “Call-марказ”ларда чақирувларни қабул қилувчи ходимлар билан бирга, шифокор ходимлардан иборат махсус тиббий маслаҳат хизмати фаолияти ташкил этиляпти.

▶️ Шунингдек:

♻️ Президент қарорида 2022-2025 йиллар давомида махсус автомашиналар паркини янгилаш ишлари белгиланган.

‼️Шу сабабли эксплуатация муддатини ўтаб бўлган, маънан эскирган “Damas” ва бошқа автотранспорт воситаларини “Hуundai”, “Ford”, “Volkswagen” ва “Iveco” каби жзамонавий ва зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланган махсус автомобилларга босқичма-босқич алмаштириш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
👍23

group-telegram.com/ssvuz/13799
Create:
Last Update:

BY Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Share with your friend now:
group-telegram.com/ssvuz/13799

View MORE
Open in Telegram

Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

The SC urges the public to refer to the SC’s I nvestor Alert List before investing. The list contains details of unauthorised websites, investment products, companies and individuals. Members of the public who suspect that they have been approached by unauthorised firms or individuals offering schemes that promise unrealistic returns You may recall that, back when Facebook started changing WhatsApp’s terms of service, a number of news outlets reported on, and even recommended, switching to Telegram. Pavel Durov even said that users should delete WhatsApp “unless you are cool with all of your photos and messages becoming public one day.” But Telegram can’t be described as a more-secure version of WhatsApp. Lastly, the web previews of t.me links have been given a new look, adding chat backgrounds and design elements from the fully-features Telegram Web client. Continuing its crackdown against entities allegedly involved in a front-running scam using messaging app Telegram, Sebi on Thursday carried out search and seizure operations at the premises of eight entities in multiple locations across the country. Despite Telegram's origins, its approach to users' security has privacy advocates worried.
from us

Telegram Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
FROM American