ХАТИРЧИ ҲОКИМИ НОМЗОДНИ "СУДЛАНГАН" ДЕГАН БАҲОНА БИЛАН САЙЛОВДАН ЧЕТЛАТДИ
Навоий вилояти Хатирчи туманидаги Тамабахрин маҳалласи фаоли бўлиб ишлаган Саибназаров Рауф Тошхонович Элтуз таҳририятига мурожаат қилиб, туман ҳокимияти томонидан унинг раисликка номзоди асоссиз равишда рад этилганини маълум қилди.
Рауф Саибназаров ўз мурожаатида ёзишича, у 2022 йилда халқ томонидан сайланган ва 2025 йил 27 майга қадар Тамабахрин маҳалла фуқаролар йиғини раиси сифатида фаолият юритган. Ваколат муддати тугагач, у яна ушбу лавозим учун номзод сифатида таклиф қилинган, бироқ туман ҳокими Умиджон Адизов томонидан “судланган фуқаро” деган баҳона билан суҳбатга ҳам киритилмаган.
Мен икки олий ўқув юртини битирган, магистр даражасига эга мутахассисман. Иш фаолиятим давомида ҳеч кимнинг манфаатидан фойдаланмаганман. Халққа қўлимдан келганича ёрдам қилдим. Аммо ҳоким мени номзод сифатида қўллаб-қувватламади. Асос сифатида ‘судланган’ деб кўрсатди, лекин бу нотўғри. Қўлимда судланмаганлигим ҳақида расмий ҳужжат бор, — дейилади мурожаатда.
Унинг сўзларига кўра, туман ҳокими берган бундай баҳо мутлақо асоссиз ва халқ иродасига қарши ҳисобланади.
Савол туғилади: агар маҳалла раисини халқ сайласа, у ҳолда ҳокимнинг бир томонлама қарор чиқаришга ва “нолойиқ” деб баҳолашга ҳуқуқи борми?
Мурожаатда Саибназаров Раўф Тошхонович ўзининг фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, номзод сифатида кўриб чиқилиш имконияти қайта тикланишини сўрамоқда. У бу масалада оммавий ахборот воситалари ва тегишли ташкилотлардан ёрдам сўрамоқда.
Элтуз таҳририяти ушбу ҳолат юзасидан Хатирчи туман ҳокимиятидан расмий изоҳ сўрайди.
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎҚОНДА МФЙ РАИСИНИ САЙЛАШ ЖАРАЁНИНИ ЁРИТМОҚЧИ БЎЛГАН ЖУРНАЛИСТЛАР ҲАЙДАБ ЧИҚАРИЛДИ
28 май куни Қўқон шаҳридаги 16-Маҳалла фуқаролар йиғинида раисликка номзодларни сайлаш жараёни бўлиб ўтди. Жараённи ёритиш мақсадида ҳудудга ташриф буюрган журналистлар сайлов ҳудудидан чиқариб юборилгани ҳақида Элтузга хабар етиб келди.
Журналистларнинг маълум қилишларича, улар сайлов жараёнини кузатиш, аҳолига ҳолис ахборот етказиш ва жараённинг ошкоралигини таъминлаш мақсадида мактаб ҳудудига борганлар.
Бироқ, айрим фуқаролар, жумладан, собиқ маҳалла раислари Мадаминов Нозим ва Мўйдинов Азиз журналистларнинг фаолиятига тўсқинлик қилганлар. Улар ОАВ вакилларини мактаб ҳудудидан ҳайдаб чиқаргани таъкидланмоқда.
Маълумотларга кўра, мазкур маҳаллада рўйхатдан ўтган сайловчилар сони 264 нафарни ташкил этади. Амалдаги талабларга биноан, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланиши учун овоз беришда камида 60 фоиз, яъни 157 нафар сайловчи иштирок этиши шарт. Кузатувчиларнинг айтишича, сайловда атиги 70 нафар фуқаро иштирок этган ва уларнинг 10 нафари бошқа маҳаллаларда истиқомат қилувчи ва номзодга қариндош бўлган шахслар экани ошкор бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича маҳаллий давлат органлари томонидан расмий муносабат билдирилмаган.

"Фарзанд — жазо воситаси эмас: Аёллар ҳақидаги стереотипларга қарши мурожаат"
Ҳурматли Элтуз таҳририяти,
Шу кунларда нашр этилган мақолангизда баён этилган “фарзанд онада қолса — ажрим кўпаяди” деган фикрга ўз эътирозимни билдираман. Аввало, шунга ойдинлик киритиш лозимки:
1. Аёллар осон ажрашмайди. Аксинча, кўпчилик аёллар йиллар давомида “фарзандам отасиз улғаймасин”, “оилам сақланиб қолсин” деган ниятда сабр қилади. Кўп ҳолатларда ўзини унутади. Руҳий ва жисмоний оғриқларга чидайди. Бу “осон ажрашиш” эмас, бу — фидокорлик.
2. Кўпчилик эркаклар хотинини ўқитмайди, ишлатмайди. Аёлларни уйда ушлаб, иқтисодий жиҳатдан эридан тўлиқ боғлиқ ҳолатга келтиради. Агар ажрашишда “фарзандни ким боқишга қодир?” деган мезон қўйилса, аввалдан мажбурлаб иқтисодий ожиз ҳолатга туширилган аёлни яна жазолашга тенг бўлади.
3. Фарзанд — аёлнинг кучи. Ажрашгандан сўнг ҳам кўп аёллар айнан фарзанди учун яшайди. Энди тасаввур қилинг: агар ундан фарзанди тортиб олинса, бу унинг руҳиятига қандай таъсир қилади? Аёллар орасида депрессия, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари камаядими ёки кўпаядими?
Бу ҳаётий фактларни эътиборсиз қолдириб, “аёллар қулайликни суиистеъмол қилмоқда” деган ғоя жамиятдаги асл муаммоларни чалғитиш, аёлларни яна жим туришга мажбурлаш демакдир.
Фарзанд — ҳеч қачон жазолаш воситаси эмас. Суд ҳар бир ҳолатга индивидуал ёндашиши лозим. Бу “доим она ютса тўғри” дегани эмас, лекин “аёл доим нотўғри” деган ёндашув ҳам бўлмаслиги керак.
Ҳурмат билан,
Умринисо

НАРПАЙДАГИ "МИРБОЗОР" ТАДБИРКОРЛАРИ НОҚОНУНИЙ ФАОЛИЯТ ВА КОРРУПЦИЯДАН ШИКОЯТ ҚИЛМОҚДА
Самарқанд вилояти Нарпай туманида жойлашган "Мирбозор" хусусий бозорида тадбиркорлар ноқонуний фаолият, солиқчиларнинг иккиюзламачи муносабати ва санитария талабларининг қўпол равишда бузилаётганидан шикоят қилмоқда.
Элтузга келиб тушган мурожаатда таъкидланишича, бозорда ҳужжатсиз ишлаётган тадбиркорлар кўпчиликни ташкил этади. Улар на назорат-касса машиналари (НКМ), на расмий терминаллардан фойдаланади. Солиқчилар бу ҳолатга кўз юмиб, фақат расмий фаолият юритаётган тадбиркорларга босим ўтказаётгани айтилмоқда.
"Ҳужжатли тадбиркорларга ҳар сафар босим бўлади, натижада улардан тушган солиқлар орқали «режа» тўлдирилади. Лекин ҳужжатсиз фаолият юритувчилар орқали бюджет катта йўқотишга учрамоқда", — дейилади мурожаатда.
Мурожаатда бозордаги санитария аҳволи ҳам танқид қилинади. Ошхона ва балиқ савдоси нуқталарида ҳеч қандай назорат йўқ, санитария ва ёнғин хавфсизлиги талаблари эътиборсиз қолмоқда. "Ҳар қандай пайтда заҳарланиш ёки ёнғин юз бериши мумкин", — дея огоҳлантиришади тадбиркорлар.
Шунингдек, бозор атрофидаги автотураргоҳда ҳам назоратсиз савдо йўлга қўйилган. Бу ҳолат ўт ўчирувчиларнинг киришига тўсқинлик қилмоқда.
Бозорнинг кириш-чиқиш нуқталаридан йиғиладиган пуллар бюджетга эмас, ноаниқ манбаларга йўналтирилаётгани, кўплаб дўконлар ҳужжатсиз қурилгани ва бозор маъмурияти томонидан такси учун ажратилган ерлардан ноқонуний фойдаланилаётгани ҳам мурожаатда қайд этилган.
Мурожаат эгалари вилоят даражасида ҳақиқий текширув ўтказилишини сўраб, маҳаллий солиқ органлари ва бозор маъмуриятига ишонч йўқлигини билдиришган.

ҚОНУННИ ҚЎЛЛАШИ КЕРАК БЎЛГАНЛАР ҚОНУННИ БУЗСА...
2025 йил 21 май куни Каттақўрғон шаҳар суди ИИБ ходимлари Миржахон Узаков ва Саматжон Саматов жиноий жавобгарликка тортди. Саматов Саматжон Кодир ўғли 800 АҚШ доллари пора билан ушлангани учун жазоланди, Узаков Миржаҳон Мирмадиллоевич эса ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани ва фуқарога нисбатан зўравонлик содир этгани учун айбдор деб топилди.
Саматов Саматжоннинг озодлиги 1,5 йилга, Узаков Миржаҳоннинг озодлиги 2 йилга чекланди.
Суд Саматовнинг қилмишида Жиноят кодексининг 211-моддаси, яъни пора олиш ҳолати мавжуд деб топиб, унинг айбини жиддий далиллар асосида тасдиқлади. Тезкор тадбир вақтида ДХХ ходимлари томонидан ундан кимёвий ишлов берилган пуллар ашёвий далил сифатида олинган. Суд Саматовга нисбатан озодликни чеклаш жазосини қўллади. Суд жараёнида у қилмишини тан олди, “кам таъминланган, оила боқувчисиман” деган мазмунда енгиллик сўради.
Иккинчи судланувчи — ИИБ 4-сон бўлими бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган Миржаҳон Узаков 2024 йил декабрь ойида “Sim Sim Karaoke” овқатланиш масканида юз берган низода АҚШда яшовчи Ўзбекистон фуқароси Мансуржон Маҳмудовга нисбатан шахсий ғараз билан куч ишлатган. У патруль ходимларини чақиртириб, Мансуржон Маҳмудовни ҳибсга олиш, уриш ва кейин ИИБ маъмурий биносида тан жароҳати етказишга буйруқ берган. Суд бу ҳолатни мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш деб баҳолади ва унга нисбатан 206-модда билан айблов қўлланди.
Мансуржон Маҳмудов, судда ўзининг калтакланганини тасдиқлади. Унга нисбатан куч ишлатилгани, ҳақорат ва таҳдид бўлгани шоҳидлар ва видеокузатувлар орқали аниқланди. Аммо, суд ҳукмида “қийноқ” деб белгиланган 235-модда чиқариб ташланди. Судга кўра, жабрланувчи ҳибсда бўлмаган ва қилмиш унга нисбатан “қийноқ” сифатида юридик асосга эга эмас.
Тергов жараёни давомида ҳар икки судланувчи ўз қилмишини қисман тан олди. Ҳар иккаласи ҳам ўз қилмишидан пушаймон эканини баён этди, бир-бирларини танимаслигини ва воқеа шахсий зиддият асосида содир бўлганини таъкидлашди. Бироқ, суд далилларни етарли ва ишончли деб топди.
Жамоатчилик учун энг муҳим жиҳат шуки — ушбу ишда икки турли ҳуқуқбузарлик содир этилди: бири зўравонлик билан шахсий ваколатдан ташқарига чиқиш, иккинчиси эса суд жараёни ортидан ноқонуний даромад орттиришга уриниш. Иккиси ҳам ички ишлар тизимининг сўнгги йилларда ислоҳ қилинаётганини инкор этадиган ҳолатлар сифатида қайд этилиши мумкин.
Айниқса, судгача бўлган жараёнда фуқаро Шодиев Улуғбек томонидан юборилган аудиоёзув, кимёвий ишлов берилган пуллар ва тезкор тадбир орқали порахўрликнинг фош этилгани — тизим ичида шаффоф назорат механизмлари ҳам мавжуд эканини кўрсатади.
Бироқ, ушбу ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ички назорат тизимини янада кучайтириш зарурлигини яна бир бор исботлади. Қонун устуворлигини таъминлаш фақат ислоҳот эмас, ижро ва шахсий масъулият масаласи экани ушбу суд ишларида яна бир бор намоён бўлди.

БУХОРО ТУРИЗМИНИ ЎЛДИРАЁТГАН МУАММО НИМАДА?
Бухоро шаҳридаги дунё туризмидаги энг машҳур ва гавжум Моҳи-хоса катта чорраҳасида светофор пиёдалар учун йўлни кесиб ўтишга рухсат беришда жуда кам секундга яшил чироқ ёниб туради.
Транспорт ҳаракатларини назорат қилувчи орган шундай ёмон аҳволда тайёрланган. Шу орган ҳар куни йўл ҳаракати жарималаридан миллионлаб сўмларни аҳолидан олишни биладию, аммо халқимиз, болаларимиз, қарияларимиз соғлигига зарар келтиришдан қайтишмайди.
Моҳи-хоса чорраҳасидаги собиқ СССРдан буён Бухоро вилояти бўйича фаолият кўрсатувчи ёши катталар, меҳнат фахрийлари санаторияси ҳудудларининг катта қисми тадбиркорларга сотилиб, анча йиллик дарахтлар ва арчалар аёвсиз кесилиб, 7-8 қаватли уй қуриб ташланди.
Туристик ҳудудни пайҳон қилишди. Туризмдан жуда катта даромад келиб турган бир вақтда бу ҳудудларни ривожлантириш ўрнига бунининг аксини қилишдан мақсад нима? Яна ўша санатория ҳудудини ҳам сотиб, қайнок чўлга айлантиришди.
Ахир шу санаториянинг кичикроқ боғи ҳам туристлар, ҳам санатория даволанувчилари учун жуда фойдали эди. Йўл ҳам катта чорраҳали бўлиб, шундоққина ёнига қурилган кўп қаватли уй кимга керак?
Чорраҳа йўли атиги бир йўналишда уч бўлакчали йўл бўлиб қолган. Бир сўз билан айтганда, ҳамма билганини қилиб ётибди. Ҳеч ким назорат қилмайди.

ЧОРТОҚДА МФЙ ИНСПЕКТОРИ ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИНИ БИЛМАЙДИМИ?
Мурожатиммиз Ички ишлар вазири Aзизбек Aнварович Тошпўлатовга!
Наманган вилояти Чортоқ тумани Ифтиҳор МФЙ ҳудуди асосий автомобил йўлида қурулиш моллари дўкони ишга тушди. Фаолиятининг илк кунидан қонунларни бузишни бошлади. Пиёда ва автомобиллар ҳаракатига қийинчилик туғдирмоқда. Кечаси билан аҳолига тинчлик бермай шовқин қилиб юк туширади.
Расм ва видеода кўришингиз мумкун тротуарни бутунлай ёпиб олган. Пиёдалар машина қатнов қисмидан юришга мажбур бўляпти. Маҳалла телеграм каналида 3-4 фуқаро ушбу қурулиш моллари дўкони ва бир сассиқ товуқхонага чора кўришни талаб қилиб МФЙ инспектори Холматов Муроджонга мурожаат қилсак, бизни негативчи, номард ва аёллар характери экансанлар, деб кўчага бирма-бир чиқишга чақирди.
МФЙ каналидан блоклаб қўйган. Қолаверса “aёллар ҳаректери” деб гендер тенгликни бузди. Эркакми, аёлми, нима фарқи бор? Ёки қонунлар жинсга қараб икки хил ишлайдими?
Сўнги сўзим, агар қонунлар соатдай ишлаганда эди, ҳеч ким Элтузга мурожат қилмасди.

⚡️⚡️⚡️Сессия арафасида университетлар коррупцияга қаршимиз деган майлислар ўтказади. Аслида уларнинг кўпи худди рўза пайти панада еб-еб юрадиган «рўзадор»га ўхшайди.
ПАРКЕНТДА ҲАМ БОЛАЛАРДАН ПРЕЗИДЕНТ ПОРТРЕТИ УЧУН ПУЛ ЙИҒИШМОҚДА
Ассалому алайкум, Элтуз жамоаси!
Сизнинг ҳар қандай танқидни очиқ эълон қилишга тайёрлигингиз бизга, оддий фуқароларга, овозимизни эшиттириш учун имконият бермоқда. Шу боис сизга мурожаат қилмоқдамиз.
Мен Тошкент вилояти, Паркент туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида ўқиётган уч фарзанднинг онасиман. Мактабдаги доимий мажбурий пул йиғимларидан чарчадик. Булар айниқса мактаб директори ўринбосари Нафиса исмли ходима томонидан ташкил этилмоқда.
Сўнгги ойда мактаб таъмири учун 35 минг сўмдан пул йиғилди. Орадан кўп ўтмай, ўқитувчиларга "подарка" (совға) баҳонасида яна 60 минг сўмдан пул тўлашимиз талаб қилинди. Норозилик билдирганимизда, "унда 35 мингдан беринглар", деб барибир пулни йиғиб олишди.
Энг ачинарлиси – пул бермаган болалар синфдошлари орасида камситилади, устидан кулинади. Бундай босимлар ҳар бир фарзанднинг психологиясига салбий таъсир қилмай қолмайди.
Эндиликда синфхонага Президент Шавкат Мирзиёевнинг портретини осиш учун ҳам ўқувчилардан 10 минг сўмдан йиғилмоқда. Наҳотки давлат мактабларида бу каби харажатлар ота-оналар зиммасига туширилса?
Президент портрети учун ҳам пул йиғиш – бу ҳаддан ошиш эмасми?
Саволимиз: Президентнинг ўзи бунга нима дейди?
Туман таълим бўлимига қилган мурожаатларимиз бефойда ўтди. Нафисахон бу "йиғим"лардан тўхтайдиган эмас.
Ҳурмат билан,
Паркент туманидаги 3-сонли мактаб ўқувчилари ота-оналари номидан

ОЧОФАТ МУДИРА ЁКИ “6 ЙИЛДА 60 ЙИЛЛИК ИСРОФГАРЧИЛИК”!
Ассалому алайкум, Элтуз аҳли!
Биз — Фориш туманидаги 10-сонли боғча ходимлари, хуллас, худди Супер Марио сингари “босқичма-босқич” зулматдан ўтиб, ниҳоят сизга етиб келдик. Илтимос, "Рестарт" тугмасини босманг!
Боғчамиз иш бошлаганига олти йил бўлди. Аммо ҳозирча бу боғчада болалардан кўра катталар кўпроқ овқат ейди, сув эса… баклажкаларда! Боғчада ичимлик суви йўқ. Кўчадаги қўшнилар уйларидан баклажкада сув ташиймиз. Янги аср, янги технологиялар, дейсиз-а? Балки тез орада Wi-Fi орқали сув келтириши ўрганармиз!
Мудирамиз — Низомова Моҳидил Валиевна. Бу инсон — “мулти-таскинг” юлдуз: пора олиб ишга олади, ходимлар эса иш вақтида чевару боғбонга айланиб қолади. Боғча эмас, “уй хизмати бюроси”: кимдир Моҳидил токини қайчилайди, кимдир кўрпача қовийди. Бир кун қарасак, кир ювгич бола тарбиялаяпти, тарбиячи эса чеварликда “битирув коллекцияси”ни намойиш қиляпти. "Дизайнерлик мактаби 10-сонли ДМТТда очилди" десак, ишонаверасиз!
Сўнгги текширув? Ҳа, 5 йиллик текширув ўтди, лекин биз учун “қора тун” бўлди. Йиғлаб, тозалаб, меҳмон қилиб, пул тўлаб, ҳужжат тўғрилаб, охири... Моҳидил Валиевна ўз камчиликларини ювиб ташлади — бизни эса «ювиб» кетишди. 7 миллион йиғди, 5 миллион текширувчиларга кетди, 2 миллион эса “Валиевна банк карточкасига” ўтказилди. Қурбонлик пулидаям ҳисса бор, лекин бу ерда фақат ходимлар қурбон!
Боғча қоровули ҳам худди Netflix’даги "Breaking Bad" сериалидаги персонаж каби: қоровулхона ичида оила аъзолари билан ароқ ичиб, болалар учун мўлжалланган макаронни еб "дунё ишлари"ни муҳокама қилишади. Қисқаси, бу боғча эмас — карвонсарой. Кирган чиқмайди, чиққан... бошқа боғча излайди.
Таъминотчи акамиз Шерали ака эса "боғчага ёзилган нарса барибир Валиевналарникига кетади" деган фалсафа билан яшайди.
Бир сўз билан айтганда: “Тўйса ҳам, кўзи тўймаган мудира” сабабли нафақат болалар, балки иш жойлари, ҳатто оилалар ҳам тирқираб кетиш арафасида!
Элтуз, энди бу ишни қандай ҳазм қиламиз? Ёрдам беринг!
— Жиззах вилояти Фориш тумани Гараша МФЙ 10-сонли ДМТТ ходимлари номидан.

"ДАМАСИМНИ СОТДИМ, КУДУК ҚАЗДИМ, ЭНДИ ЭЛЕКТР ПУЛИ ЕБ ҚЎЙЯПТИ" — ФАРҒОНАЛИК БОҒБОННИНГ ФАРЁДИ
Фарғонадан бўлган беш фарзандли боғбон деҳқон Элтуз таҳририятига юборган мурожаатида ер ости сувидан фойдаланиш ва электр тарифлари сабаб чекка қишлоқда рўзғор тебратаётган юзлаб деҳқонлар сингари у ҳам оғир молиявий қийинчиликка дуч келаётганини баён қилди.
1,5 гектар боғим бор. Бу йил ер ости сувини чиқариш учун 120 миллион сўм сарфладим. Қарз олдим, чириб кетган Дамасимни сотдим, аммо бугун ҳам сув, ҳам электр учун жуда катта тўлов қилиб, қийналиб қолдим, — дейди у.
Унинг айтишича, ўтган йили помидор экиб, сув танқислиги туфайли сарфлаган харажатининг ярмисини ҳам қайтара олмаган. Шундан кейин ер ости қудуғини қаздиришга қарор қилган, лекин бу саъй-ҳаракат ҳам ўзига хос синовга айланган.
1 ойда 1 миллион 150 минг сўмлик электр ишлатибман. Ҳосилни етиштиргунча камида 15 миллион фақат ток учун тўлашим керак. Боғда ишлаб, сувни бериб, уйга қайтсам — сув учун алоҳида, электр учун алоҳида «ҳисоб» кутяпти, — деб ёзади боғбон.
Унга кўра, деҳқондан ҳар томонлама талаб кучли: маҳсулот етиштир, боғни сақла, бозорга етказ, лекин ишлатадиган сув ва электр учун имтиёзлар йўқ.
У давлат раҳбаридан деҳқонларга алоҳида электр тарифи жорий этишни сўради:
Муҳтарам Президент, илтимос, ер ости сувидан фойдаланаётган, ўз қудуғини ўз маблағига қаздирган деҳқонлар учун электр энергиясига алоҳида тариф белгилаб беринг. Деҳқон бой бўлса, юрт бой бўлади, дейишади. Лекин ҳозирча деҳқон фақат қарз билан, қийинчилик билан кун кечиряпти.
Мурожаатда таъкидланишича, мавжуд қарор ва фармонлар амалда далаларида ишлаётган одамларни ҳисобга олмаяпти. Қишлоқда қудуқ қазиш — лўнда қилиб айтганда, омон қолиш масаласи. Аммо ҳар ойда келадиган электр ҳисоботлари, сув тўловлари бу одамларни қайтадан ишсизлик чуқурига тортаётгандай.
Элтуз бу мавзуни кузатишда давом этади. Қишлоқда меҳнат қилаётган деҳқонлар овозини эшитиш — миллий озиқ-овқат хавфсизлигига хизмат қилади.